Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Симоне Инзаги — «Ал Ҳилол» бош мураббийи!

Симоне Инзаги — «Ал Ҳилол» бош мураббийи!

Симоне Инзаги «Интер»ни тарк этишга қарор қилди.

Фабрицио Романо хабарига кўра, италиялик 49 ёшли мутахассис «Ал Ҳилол»ни бошқаради. У Риёд клубида йилига 25 млн евро маош олади.

Инзаги янги жамоасидаги дебютини 18 июн куни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Реал»га қарши ўтказади. Ўз навбатида бу баҳс Хаби Алонсо учун ҳам Мадрид клуби бошқарувидаги дебют бўлади.

Маълумот учун, Симоне «Интер» бош мураббийи сифатида 2024 йил А Серияни, икки бор Италия кубоги ва икки марта суперкубокни қўлга киритди. Шунингдек, икки бор Чемпионлар Лигаси финалига чиқди.

Киритилди: 22:06 03.06.2025. Ўқилди: 1328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!