Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Симоне Индзаги «Интер» бош мураббийлигидан кетди

Симоне Индзаги «Интер» бош мураббийлигидан кетди

Симоне Индзаги «Интер» бош мураббийлигидан кетди. Бу ҳақда 3 июн куни клуб расмий сайтида хабар берилди.

Хабарга кўра, томонларнинг ўзаро келишувига асосан шартнома бекор қилинган.

Симоне Индзаги «Интер»ни 2021 йилдан буён бошқариб келаётганди. Унинг даврида клуб Италия чемпиони бўлди, икки марта мамлакат кубогини, уч марта миллий суперкубокни қўлга киритди.

Миланликларни икки марта (2022/2023, 2024/2025) Чемпионлар лигаси финалига олиб чиққан Индзагидан ҳар сафар омад юз ўгирган.

Киритилди: 16:36 04.06.2025. Ўқилди: 539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!