"Ўзэнергоинспекция" томонидан Қашқадарё вилоятидан ўтказилган назорат тадбирида “Қ. Н. Б.” МЧЖга қарашли нефть омборида давлат стандарти талабларига мос келмаган 95 579 кг дизель маҳсулоти истеъмолчиларга реализация қилинганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида реализация қилинган нефть маҳсулотининг 50 фоизи миқдорида (719,2 млн сўм) жарима қўлланилди.
Ушбу омборда қолдиқ сақланаётган нефть маҳсулотларини сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.