“Ўзэнергоинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Олтинкўл тумани "Каттаоқтепа" МФЙда жойлашган “О.Н.О.” МЧЖга қарашли АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-92 автобензини ва дизель ёнилғисидан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслик (сифатсиз) эканлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, 24,1 млн сўм миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.
Маълумот ўрнида: Сотувчилар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган нефт, газ конденсати, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини реализация қилиш — сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган реализация қилинган товар қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.