Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сифати кафолатланмаган дори воситалари йўқ қилинди

Сифати кафолатланмаган дори воситалари йўқ қилинди

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида фаолият юритувчи дорихоналар фаолияти ўрганилганда, кирим ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 22 турдаги 214 қути шубхали дори воситалари сотувда мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур дори воситалари келиб чиқиши номаълум бўлиб, экспертиза хулосасига кўра истеъмолга яроқсиз бўлганлиги сабабли, суди қарорига асосан йўқ қилиниши белгиланган.

Мажбурий ижро бюросининг Сардоба туман бўлими томонидан мазкур суд қарори бўйича ижро харакатлари олиб борилиб, 22 турдаги 214 қути яроқсиз дори воситалари комиссия аъзолари хамда холислар иштирокида белгиланган тартибда, ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Киритилди: 14:59 02.08.2025. Ўқилди: 622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!