Россия Фанлар академияси олимлари Сибир дарёлари сувини Марказий Осиёга йўналтириш бўйича янги лойиҳани муҳокама қилмоқда.
Гап Об дарёсининг сувларини Орол денгизига йўналтириш ҳақида кетмоқда. Худди шунга ўхшаш “Бурилиш” номли лойиҳа СССР даврида ҳам ишлаб чиқилган, лекин амалга ошмаган.
Энди бўлса олимлар Сибир дарёси сувларини ёпиқ пластиқ қувурлар орқали, 2100км масофага Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудига етказиб бериш масаласини жиддий ўрганиб чиқмоқда, деб ёзмоқда РБК нашри.