Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Си Цзинпин ва Шариф Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Си Цзинпин ва Шариф Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Пекинда Хитой Президенти Си Сзинпин ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф икки мамлакат ўртасидаги шерикликни ҳар томонлама чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

Бу ҳақда Dawn нашри хабар берди.

"Халқаро вазиятга қарамай, Хитой қўшни давлатлар билан дипломатиясида Покистон билан муносабатларга доимо устувор аҳамият берган", деди у.

Ўз навбатида, Покистон Бош вазири Хитой раҳбарига Покистонни "Яқин Шарқда тинчликни таъминлаш ва сулҳга эришишда" қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.

Бугун эрталаб Покистон Бош вазири Хитой Давлат кенгаши раиси Ли Цян билан учрашди ва унга Яқин Шарқдаги можарони ҳал қилиш бўйича давом этаётган музокаралар ҳақида маълумот берди. Унинг таъкидлашича, Исломобод ва Пекин минтақада тинчликни тиклаш учун кучларини бирлаштириши керак.

Шаҳбоз Шариф тўрт кунлик расмий ташриф билан Хитойга келди.

Киритилди: Бугун 18:11. Ўқилди: 224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!