Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Си Сзиньпин Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан сўнгги олти йил ичида илк бор икки томонлама музокаралар ўтказди

Си Сзиньпин Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан сўнгги олти йил ичида илк бор икки томонлама музокаралар ўтказди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пекинга ташрифи чоғида Хитой раҳбари Си Сзиньпин билан музокаралар ўтказди. Бу сўнгги олти йил ичидаги илк икки томонлама учрашув бўлди.

Xitoy давлат телеканали CCTV хабар беришича, музокаралар пайтида икки мамлакат раҳбарлари икки томонлама алоқаларни тасдиқлади ва уларни чуқурлаштириш истагини билдирди.

Учрашув Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парад олдидан ўтди. Парад арафасида Си Сзиньпин Ким Чен Инни шахсан қутлади.

Таҳлилчиларга кўра, Пекин ва Пхеньян ўртасидаги яқинлашув эҳтимолий равишда АҚШ президенти Дональд Трамп билан келгуси учрашувлар олдидан Шимолий Кореянинг дипломатик нуфузини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Киритилди: 19:16 04.09.2025. Ўқилди: 695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!