Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Си Сзинпин Путиндан ўрнак олмоқда ва Иккинчи жаҳон уруши хотирасини сиёсий мақсадларда ишлатмоқда

Си Сзинпин Путиндан ўрнак олмоқда ва Иккинчи жаҳон уруши хотирасини сиёсий мақсадларда ишлатмоқда

ШҲТ (Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти) саммити доирасида Владимир Путин билан учрашувда ХХР раиси Си Сзинпин Хитой ва Россияни Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонган асосий давлатлар деб атади ва бу икки давлат «уруш тарихий ҳақиқатини ҳимоя қилишда қатъий» эканини айтди.

Бироқ Хитой раҳбари АҚШ ва бошқа иттифоқчиларнинг урушдаги ҳиссаси ҳақида лўм-мим демади. Гарчи АҚШ ҳам Хитойга, ҳам Совет Иттифоқига катта ёрдам кўрсатган эди. Масалан, АҚШ фақат Японияга қарши уруш олиб бормаган, балки Хитойга ҳарбий маслаҳатчилар юборган, америкалик учувчилар Хитойда жанговор топшириқлар бажарган. Чунки ўша пайтда Хитой армияси япон босқинини мустақил равишда тўхтата олмаган эди.

Washington Post газетаси ёзишича, Си Сзинпиннинг бу баёноти — тарихни қайта ёзишга уриниш. Пекинда Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантаналар олдидан, давлатга яқин бир неча олимлар, ОАВ ва таҳлилий марказлар уруш давридаги АҚШ ёрдамининг аҳамиятини камайтиришга ҳаракат қилган.

Худди шундай ёндашувни Путин бошчилигидаги Россия ҳам олиб бормоқда. Совет Иттифоқи, шубҳасиз, Гитлерга қарши курашда ҳал қилувчи рол ўйнаган, аммо Кремль бугунги кунда ғарб иттифоқчиларининг ролини камайтиришга интилади. Молотов-Риббентроп пакти ҳақида эса Россия деярли эсламайди.

Германиянинг Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) партияси депутати ва Хитой бўйича эксперт Йоханнес Фолькманн BILD газетасига берган интервьюсида шундай деди: Пекиннинг тарихга янги ёндашуви «Хитой экспансионизми учун пойдевор яратишга қаратилган», худди Путин Иккинчи жаҳон уруши ва фашизм устидан қозонилган ғалабага суяниб, қўшни давлатларга нисбатан тажовузини асослашга урингани каби. Тайванга босиб кириш билан таҳдид қилаётган Хитой эса уруш хотирасини Тинч океани минтақасида устунликка эришиш учун восита сифатида қўлламоқда.

Киритилди: 15:17 03.09.2025. Ўқилди: 1331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!