Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Си Жинпин жорий йил охирига қадар Оқ уйга ташриф буюради —Доналд Трамп

 Си Жинпин жорий йил охирига қадар Оқ уйга ташриф буюради —Доналд Трамп

АҚШ президенти бу ҳақда NBC News телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

Трампнинг сўзларига кўра, ташриф АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган. Икки давлат савдо масалалари сабабли юзага келган кескинликни юмшатишга интилмоқда.

Маълум қилинишича, Трамп апрел ойида Хитойга ташриф буюриши кутилмоқда. Шундан сўнг Си Жинпин ҳам Қўшма Штатларга боради.

Шу билан бирга, Трамп 5 феврал куни Хитой раҳбари билан видеоконференсия орқали ўтказилган суҳбатда савдо, Тайван масаласи, Россия ва Украина ўртасидаги уруш ҳамда Эрон атрофидаги вазиятни муҳокама қилганини билдирди.

Киритилди: 21:06 09.02.2026. Ўқилди: 191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!