Швейцария ҳукумати чоршанба куни келгуси қишда мамлакатда табиий газ тақчиллиги юзага келиши мумкин бўлган тақдирда чора-тадбирлар режасини эълон қилди, дейилади ҳукумат сайтидаги баёнотда.
“Агар омборларни режага мувофиқ тўлдириш имкони бўлмаса, келгуси қиш мавсумида газ тақчиллиги юзага келишини истисно қилиб бўлмайди”, — дейилади хабарда.
Ушбу режага кўра, газ тақчиллиги юзага келган тақдирда аҳоли хонадонлари ва корхоналар газдан фойдаланишни қисқартириши керак бўлади. Агар бу чора-тадбирлар етарли бўлмаса, мамлакат расмийлари газни квоталар бўйича тақсимлаш тизимига ўтиши мумкин. Швейцария ҳукумати газ истеъмолига нисбатан бошқа чекловларни ҳам истисно қилмайди.
Ҳисоботда қайд этилишича, мамлакатга газ етказиб беришнинг тўртдан уч қисми Германия орқали ўтади, шунинг учун “Европа Иттифоқи ва хусусан, Германияда газ танқислиги Швейцарияга таъсир қилади”.