Бу ҳақда республика ҳукумати сайтида айтилган. Саммит эртага эрталаб бошланади ва якшанба куни тушдан кейин давом этади. Унда 100 та делегация, жумладан, бутун дунёдан 57 давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади.
«Ушбу саммитдан мақсад тинчлик жараёнини бошлашдир. Бунинг учун мамлакатларнинг имкон қадар кенг иштироки ва учта мавзу: ядровий ва озиқ-овқат хавфсизлиги, шунингдек, асирларни алмашиш ва украиналик болаларни қайтариш бўйича умумий тушунишни ривожлантириш керак», — дейилади матбуот хабарида.
Швейцария баёнотида бу учрашув энг юқори даражада Россияни тинчлик жараёнига қандай ва қачон қўшиш мумкинлигини муҳокама қилиш учун биринчи имконият бўлишини алоҳида таъкидлайди.
Конференцияда Европа Комиссияси, Европарламент, БМТ, ЙХҲТ ва Европа Кенгаши каби 92 мамлакат ва саккиз ташкилот делегациялари иштирок этади. Украина, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия ва бошқа Европа давлатлари, Туркия, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Бразилия, Япония, Мексика, Таиланд, БАА ва бошқа мамлакатлардан вакиллар келиши кутилмоқда.
Саммит Швейтсариянинг Люцерн шаҳри яқинидаги Бюргенсток курортида бўлиб ўтади.