Швейцария АҚШ кўмагида Ғазо секторига гуманитар ёрдам тарқатиш учун тузилган Gaza Humanitarian Foundation (GHF) бўйича дастлабки суриштирув ўтказмоқда. 25 май, якшанба куни Reuters агентлигининг хабар беришича, ҳозирда GHF жамғармаси фаолиятини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Nau.ch интернет нашри бир кун аввал хабар берганидек, текширув TRIAL International нодавлат ташкилоти талабига биноан Швейцариянинг EDA назорат органи томонидан амалга оширилади. Ушбу ННТ худди шундай мурожаатни ESA фондларни назорат қилиш органига ҳам юборди.
Хусусий GHF жамғармаси Исроилнинг Ғазо сектори аҳолисига ёрдам етказиш режасининг бир қисми сифатида махсус яратилган. ОАВ хабар қилганидек, ушбу режа доирасида GHF инсонпарварлик ёрдамини тарқатиш марказларини яратиш бўйича монопол ҳуқуқларни самарали олиши керак эди ва бундан буён барча халқаро ташкилотлар, шу жумладан БМТ шафелигида фаолият юритувчи ташкилотлар ҳам буни фақат ушбу фонд орқали амалга ошириши мумкин эди.
БМТ Исроилнинг режасини қаттиқ танқид қилди. Баъзи кузатувчилар унинг молиявий тузилмасининг шаффоф эмаслиги таъкидлайдилар.