Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Швециядаги ҳайвонот боғида йўлбарс ва шерларда коронавирус аниқланди

A A A
Швециядаги ҳайвонот боғида йўлбарс ва шерларда коронавирус аниқланди

Швеция ғарбидаги Борос ҳайвонот боғидаги бир йўлбарс ва бир нечта шерларнинг коронавирус юқтиргани маълум бўлди.

"SVT" телеканали хабарига кўра, ушбу мамлакатда ҳайвонларнинг коронавирус юқтириши билан боғлиқ биринчи ҳолат ҳисобланади.

Коронавирус аниқланган йўлбарснинг аҳволи тезда ёмонлашган ва шу боис уни эвтанизация қилинган. Қолганларида енгил аломатлар мавжуд. Зарарланган ҳайвонлар сақланаётган қафаслар изоляция қилинган.

Шифокорларнинг фикрига кўра, ҳайвонлар ҳайвонот боғи ходимларидан вирусни юқтирган. Негаки, ходимларнинг кўпчилигида инфекция аломатлари кузатилган, улардан уч нафарида касаллик аллақачон тасдиқланган.

Киритилди: 15:09 27.01.2021. Ўқилди: 1438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!