Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Швецияда Қуръон ёқиш акцияларини ўтказган ироқлик қочқин отиб ўлдирилди

Швецияда Қуръон ёқиш акцияларини ўтказган ироқлик қочқин отиб ўлдирилди

Стокголмнинг жануби-ғарбида жойлашган Сёдертелье шаҳрида исломга қарши акциялари билан танилган Ироқ фуқароси Салвон Момика ўлдирилди. Швеция оммавий ахборот воситаларининг маълумотига кўра, жиноят ўтган тун содир бўлган.

Полиция ҳозирча расмий равишда қурбоннинг шахсини тасдиқламади, аммо қотилликда гумон қилиниб беш киши қўлга олингани аллақачон маълум. Дастлабки маълумотларга кўра, Момика ўлимидан олдин ТTikTok'да жонли эфир олиб борган, шунинг учун ҳужумнинг айрим лаҳзалари видеога тушиб қолган бўлиши мумкин.

Момика 2018 йилда Ироқдан Швецияга келган ва ўзини атеист деб атаган, гарчи насроний оилада туғилган бўлса ҳам. 2023 йилнинг ёзида у Стокголмдаги масжид олдида Қуръонни ёқиб юборган. Ушбу ва шунга ўхшаш бошқа акциялар кўплаб мусулмон давлатларининг ғазабини келтирган, натижада Швеция дипломатик инқирозга дуч келган.

Ўлдирилган вақтида Момика Қуръон ёқиш бўйича суд иши доирасида тергов остида бўлган ва ўша куннинг ўзида суд ҳукм чиқармоқчи эди. Аввалроқ Швеция миграция хизмати уни яшаш гувоҳномаси учун ёлғон маълумот бергани сабабли депортация қилишга ҳаракат қилган, бироқ бу амалга ошмаган.

Ким унинг ўлимига алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳозирча номаълум. Полиция фақат бир нечта гумондорлар ҳибсга олинганини маълум қилди.

Киритилди: 21:52 30.01.2025. Ўқилди: 899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!