Швециянинг Малмбергет шаҳридаги конда ишчилар глобал ИТ носозлик туфайли эвакуация қилинди. Бу ҳақда SVT телеканали хабар берди .
«Малмбергетдаги LKAB шахтаси жума куни юз берган глобал ИТ носозлик туфайли эвакуация қилинди», — дейилади телеканал хабарида.
Аниқлик киритилишича, жами 200 га яқин одам эвакуация қилинган. Хавфсизлик чораси сифатида эвакуация амалга оширилди.
«Тизимда носозликлар юз берди, шунинг учун биз ҳеч нарсани хавф остига қўймаслик учун эрталаб эвакуацияни амалга оширдик», деди LKAB матбуот хизмати ходими Андерс Линдберг.
Швециянинг Кируна шаҳридаги LKAB кони одатдагидек ишлади.
Бунгача тадбиркор Илон Маск Wиндоwс операцион тизимидаги йирик техник носозликка жавоб қайтарган эди .
19 июль куни Wиндоwс бутун дунё бўйлаб қулаб тушди . Йирик аэропортлар, банклар, вокзаллар, телеканаллар ва қутқарув хизматлари иши фалаж бўлган.
Катта техник носозликлар АҚШ , Австралия , Туркия , Германия ва Испанияда қайд этилган .
ABC телеканалига кўра, техник муаммо Американинг CrowdStrike киберхавфсизлик ташкилоти билан боғлиқ. Шундай қилиб, Австралияда Миcрософт ноутбукларида носозликлар юзага келди - бу қурилмалар тасодифий қайта ишга туширилди ва хато хабарини кўрсатди.
Глобал техник носозлик Россияга таъсир қилмади.