Швеция Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг муваққат ишлар вакилини Украинанинг яқинда ўққа тутилиши ва НАТО ҳаво ҳудудини бузиш ҳолатлари муносабати билан чақирди.
Бу ҳақда Вазирлик матбуот хизмати эълон қилди.
"Швеция Ташқи ишлар вазирлиги душанба куни Россиянинг муваққат ишлар вакилини Россиянинг Украинани сўнгги ўққа тутиши муносабати билан чақирди, бу эса тинч аҳолининг қурбон бўлишига ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилишига олиб келди", дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, 1 август кечаси Киевга қилинган зарбаларда Литва элчихонаси биноси шикастланган ва 24 август куни Славянскдаги Латвия фахрий консуллиги вайрон қилинган.
Швеция Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Украинага қилинган зарбаларини, шунингдек, Россиянинг яқинда НАТО иттифоқчилари ҳаво ҳудудини бузишини қоралаб, Москвани халқаро гуманитар ҳуқуққа риоя қилишга чақирди.