7 май куни Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев ўтган йилнинг кузида Тоғли Қорабоғда бўлган ҳарбий ҳаракатлар натижасида республика назоратига ўтган Шуша шаҳрини мамлакатнинг маданий пойтахти деб расмий эълон қилиш тўғрисида фармонни имзолади, дейилади Озарбайжон президентининг веб-саҳифаси.
«Шуша шаҳрини Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилиш», дейилади ҳужжатда.
Ушбу фармон Шуша шаҳрининг тарихий қиёфасини ва аввалги шон-шуҳратини тиклаш, шунингдек «уни халқаро майдонда Озарбайжоннинг бой маданияти, меъморчилиги ва ёрқин марвариди сифатида» тарғиб қилишга қаратилган.