Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Шўрчи туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Шўрчи туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Бугун, 4 май куни соат 09:42да Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Озод” МФЙда жойлашган “Озод тех оил” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган. 

Воқеа жойига зудлик билан 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да ўраб олинган ва соат 10:36да тўлиқ бартараф этилган. 
  
Оқибатда 25 м.куб дизель ёқилғи сақлаш резервуари ичидаги тахминан 2 м.куб дизель ёқилғиси ва резервуар ёниб зарарланган. Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 2 та 10 м.куб ва 1 та  5 м.куб ёқилғи сақлаш резервуарлари ёнғиндан сақланиб қолинган. 
  
Ёнғин сабаби шохобча ҳудудида пайвандлаш ишларини олиб бориши оқибатида келиб чиққан. 

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро куйиш тан жарохатини олиб туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 14:58 04.05.2021. Ўқилди: 2029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!