Шўрчи тумани “Толли" маҳалласида яшовчи фуқаро М. Б адирликдан ярадор оқ бошли қумойни топиб олиб, уни парвариш қилиб, ушбу маҳалла раиси орқали Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси ходимларига хабар қилган.
Шундан сўнг, оқ бошли қумой Термиз Ҳайвонот боғига топширилган. Ҳозирги кунда қушнинг тиббий ҳолати жуда ҳам яхши.
Оқ бошли қумой заиф, қисқариб бораётган, ўтроқ, мозаик тарқалган номинал кенжа тур сифатида ТМХИ Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Овлаш тақиқланган. Тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган.