Бугун 18 август, 2019 йил, якшанба

O'ZB

«Шунақа стратегия қилишган». Жаҳонгир Отажонов «Миллион» жамоасининг Озодбек Назарбеков ҳамда ўзи иштирокидаги ҳазилига муносабат билдирди

«Шунақа стратегия қилишган». Жаҳонгир Отажонов «Миллион» жамоасининг Озодбек Назарбеков ҳамда ўзи иштирокидаги ҳазилига муносабат билдирди

Хонанда Жаҳонгир Отажонов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Суҳбат давомида Жаҳонгир Отажонов «Миллион» жамоасининг Озодбек Назарбеков ҳамда ўзи иштирокидаги ҳазилига қуйидагича муносабат билдирди.

Бу жамоанинг чиқишларини кузатиб бораман. Халқимизнинг маълум бир қатлами каби менга ҳам уларнинг ижоди ёқади. Чунки ҳақиқатан кулишгача олиб борадиган даражада ижод қилишади. Балки уларнинг бачкана томони ҳам бордир, майли энди, барчамиз ҳам оргинал эмасмиз. Беайб парвардигор. Лекин улар мени инсон сифатида билишмайди. Менинг Озодбек Назарбековга қизиқишим ҳам, ҳасадим ҳам йўқ. У кишининг ҳам менга нисбатан қалби қанақа уни Аллоҳ билади, барчамиз қалбимиз учун ўзимиз жавоб берамиз.

Инсон сифатида 2011 йил ‘бугунги кунда ҳеч бир санъаткор жонли ижрода концерт қўя олмайди’, деган ўзимнинг профессионал даражадаги фикримни билдирганман. Бу фикрни ўз касбимдан келиб чиққан ҳолда билдирганман. Ҳалигача ҳам менинг мусиқий тушунчам бўйича жонли ижрода концерт беришолмайди. Буни, керак бўлса ҳар бир нуқтасигача исботлаб бераман. Майли, ҳамманинг омадини берсин, жонли ижрода концерт беришга ҳаракат қилаётганлар чиқмоқда. Кунма кун жонли ижрода куйлайдиганлар кўпаймоқда, бу яхши, чунки умуман жонли ижро қилинмаса шундайлигича тураверади.

Озодбек Назарбеков ҳам ҳозирги кунда Маданият вазирлигидаги фаолиятидан сўнг, менимча, мен ҳақимда ўйлашга ҳам вақти бўлмаса керак.

‘Миллион’ жамоаси халқимиз нимани яхши кўришини билишади. Улар шуни билиб шунақа стратегия қилишган. Лекин у саҳна кўриниши мен ёки Озод аканинг бир-биримизга бўлган фикрларимиз эмас, энди уларни гапларини билмайман, аммо менда унақа фикр йўқ. Мен бошқа йўналишдаги хонанда, улар эса бошқа йўналишда.

Жаҳонгир Отажонов, хонанда

Киритилди: 20:30 09.08.2019. Ўқилди: 3129 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!