Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Шуҳрат Қаландаров Термиз тумани ҳокими этиб тайинланди

Шуҳрат Қаландаров Термиз тумани ҳокими этиб тайинланди

Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этган йиғилишда Шухрат Назаров бошқа ишга ўтгани муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Вилоят раҳбари туман ҳокими лавозимига Қаландаров Шухрат Искандарович номзодини таклиф қилди ва у депутатлар томонидан маъқулланди. Номзод Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган.

Шухрат Қаландаров 1981 йилда Денов туманида туғилган, Термиз давлат университети ҳамда Солиқ академиясини тамомлаган. У илгари солиқ органларида, шунингдек, Термиз ва Сариосиё туманлари ҳамда Термиз шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Тайинловга қадар туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб фаолият юритган.

Киритилди: Бугун 15:19. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!