Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.
"Буюк Британия ҳукумати мактаб ва коллеж битирувчилари (25 ёшгача) учун армияда, флотда ёки ҳаво кучларида бир йил давомида ҳарбий хизматни синаб кўриш имконини берувчи янги дастурни ишга туширмоқда. Дастур узоқ муддатли мажбуриятларни талаб қилмайди. Аризалар 2026 йил баҳорида қабул қилина бошлайди", дея хабар бермоқда нашр.
BBC манбаларига кўра, дастлабки босқичда 150 нафар иштирокчи қабул қилинади, кейинчалик йиллик квота 1000 нафаргача оширилиши режалаштирилган. Иштирокчилар жанговар операцияларга юборилмайди, ўқув дастурларининг мазмуни ишлаб чиқилмоқда.
Дастур ҳарбий хизматга қабул қилиш ва кадрларни ушлаб қолиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган. Ҳарбий тайёргарликни қуруқлик қўшинлари, флот ёки ҳаво кучларида ўташ мумкин бўлади. Хизмат учун ҳақ тўланади, бироқ маош миқдори ҳозирча эълон қилинмаган.
Бундан ташқари, 30 ўринли офицерлар тайёрлаш бўйича алоҳида дастур ҳам кўзда тутилган бўлиб, унда олийгоҳда ўқишдан олдин, ўқиш давомида ёки ундан кейин қатнашиш мумкин.