Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украина аҳолисининг 85 фоизи тинчлик ўрнатилишини хоҳлайди, бироқ ...

Украина аҳолисининг 85 фоизи тинчлик ўрнатилишини хоҳлайди, бироқ ...

Украина аҳолисининг 85 фоизи тинчлик ўрнатилишини хоҳлайди, бироқ украиналикларнинг 85 фоизи Донбассдан қўшинларимиз олиб чиқилишига қарши, деди Украина президенти

Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия Украина қўшинларининг Донбассдан чиқишини хоҳлаётгани янгилик эмас.

"Уларнинг фикрича, украиналиклар умуман ўз мамлакати ҳудудида бўлмаслигимиз лозим. Аммо бизнинг ўз еримиз, ўз ҳудудий яхлитлигимиз, ўз давлатимиз ва ўз манфаатларимиз бор. Биз Украина манфаатларига мувофиқ ҳаракат қиламиз", — дея таъкидлади президент.

Бундан ташқари, Зеленский 20 банддан иборат тинчлик режасини миллионлаб украиналиклар қўллаб-қувватлаши учун уни референдум орқали маъқуллаш кераклигини айтди.

Киритилди: 22:36 29.12.2025. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!