Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Украина Путиннинг Валдайдаги қароргоҳига ҳужум қилдими?

Украина Путиннинг Валдайдаги қароргоҳига ҳужум қилдими?

Россия ташқи ишлар вазири Украинани Путиннинг Валдайдаги қароргоҳига 91 та дрон билан ҳужум қилишда айблади.

Сергей Лавровнинг таъкидлашича, 29 декабрга ўтар кечаси Украина Россия президенти Владимир Путиннинг Валдайдаги давлат қароргоҳига 91 та дрон учирган, уларнинг барчаси йўқ қилинган.

Россия ТИВ раҳбари, шунингдек, ушбу ҳужум сабаб Москва музокаралардаги ўз позициясини “Киев режимининг давлат терроризми сиёсатига ўтишини инобатга олган ҳолда” қайта кўриб чиқишини билдирди.

"Россия президентининг давлат қароргоҳига ҳужумдан сўнг Москва жавоб зарбаси бериладиган объектлар ва вақтни белгилайди", — дея қўшимча қилди Лавров.

Киритилди: 21:58 29.12.2025. Ўқилди: 2801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!