Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ҳусийлар Исроилга таҳдид қилди

Ҳусийлар Исроилга таҳдид қилди

Ҳусийлар Исроилнинг Сомалиленддаги ҳар қандай мавжудлигини ҳарбий нишон деб ҳисоблашини ва Исроилнинг у ердаги ҳудудларига зарба бериш билан таҳдид қилди.

"Ансоруллоҳ" (ҳусийлар) гуруҳининг етакчиси якшанба куни берган огоҳлантиришида, Исроилнинг Сомалиленддаги ҳар қандай мавжудлиги унинг кучлари учун ҳарбий нишон ҳисобланишини айтди.

Абдулмалик ал-Ҳусий ёзма баёнотида, Исроилнинг Сомалиленд мустақиллигини алоҳида давлат сифатида тан олишини "душманона ҳаракат" деб атади. Унинг қўшимча қилишича, бу ҳаракат нафақат Сомалига, балки қўшни Африка мамлакатларига, Яманга ва Қизил денгизга чиқиш имкониятига эга бўлган барча давлатларга қарши қаратилган

Киритилди: 23:26 29.12.2025. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!