Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шуҳрат Абдураҳмоновнинг "сирли ташрифи" борасида расмий муносабат билдирилди

Шуҳрат Абдураҳмоновнинг "сирли ташрифи" борасида расмий муносабат билдирилди

Олдинроқ «Шуҳрат Абдураҳмоновнинг сирли ташрифидан сўнг андижонлик журналистлар Президентга мурожаат қилишди” сарлавҳаси остида хабар чоп этгандик. Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

"Ҳозирда Президент мактаблари Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият юритмоқда.

Шунингдек, 2021 йилда Навоий, Сурхондарё, Сирдарё Тошкент ва Андижон вилоятларида Президент мактаблари қурилиши режалаштирилган.

Ушбу мактаб А. Навоий Шох кўчасида жойлашган Андижон шаҳар ҳокимлиги ва таҳририят биноларининг ўрнида бунёд этилиши режалаштирилган.

Бироқ таҳририят ходимларининг хавотирига ўрин йўқ. Таҳририят учун Андижон шаҳри марказида барча қулайлик ва шароитларга эга, замонавий бино қуриб битказилиб, таҳририят кўчириб ўтказилгандан сўнг қурилиш ишлари амалга оширилади", дейилади баёнотда.

Киритилди: 16:56 26.01.2021. Ўқилди: 5423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!