Шотландия биринчи вазири Никола Стерджен Британия федераль ҳокимиятига мустақиллик референдумини қайта ўтказиш талаби билан мурожаат қилишини маълум қилди, дейди “Sky News”.
Маълумот ўрнида, Шотландия мустақиллиги бўйича референдум 2014 йил 18 сентябрда 4 миллиондан ортиқ фуқаро иштирокида бўлиб ўтганди. Ўшанда сайловчиларнинг 55,3 фоизи бундай ҳаракатга қарши чиққан эди.