Бугун 6 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Шомуродов ҳеч қаерга кетмайди

Шомуродов ҳеч қаерга кетмайди

Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнасида «Рома»ни тарк этмайдиган бўлди.

Ҳужумчига бир қатор жамоалардан қизиқиш бўлганига қарамасдан, «Рома» ҳужумчини на ижарага, на трансфер қилишга қарор қилди.

Retesport хабарига кўра, «Рома» ва Шомуродовнинг атрофидагилар футболчининг қолишига келишиб олишди.

Қарор кеча эрталаб қабул қилинди ва Шомуродов мавсум охиригача қолади.

Аввалроқ, «Рома» устози Клаудио Раньери Шомуродовга ишонишини ва уни қўйиб юбормаслигини маълум қилганди.

Киритилди: 10:57 01.02.2025. Ўқилди: 1523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!