Туркия Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Башакшеҳир" — "Галатасарой" учрашувида Элдор Шомуродов мезбонлар сафидаги энг юқори баҳога эга бўлди.
2:3 ҳисобида якунланган баҳсни Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев асосий таркибда бошлади.
66-дақиқада ўзбекистонлик футболчилар иштирокида гол юзага келди. Файзуллаев рақиб жарима майдонида пенальти ишлаб берди, Шомуродов эса 11 метрлик зарбани аниқ амалга оширди.
Sofascore учрашув якунларига кўра, Элдорнинг ҳаракатларини 7,4 балл билан баҳолади. Бу "Башакшеҳир" футболчилари орасидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.
Файзуллаев эса ўйиндаги ҳаракатлари учун 6,9 балл олди.