Куздан бери Германия канцлери Олаф Шольц «Шимолий оқим»даги қўпорувчилик ҳақидаги маълумотларни яширишга ёрдам бермоқда, деди америкалик публицист Сеймур Херш.
Аввалроқ Херш ўз мақоласида 2022 йил июнь ойида норвегиялик мутахассислар кўмагида АҚШ денгиз флоти ғаввослари томонидан Балтопс машқлари остида газ қувурлари остига портловчи мосламалар ўрнатилганини таъкидлаган эди.
Хершнинг сўзларига кўра, операцияни ўтказиш тўғрисида қарор Байден томонидан миллий хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи маъмурият вакиллари билан муҳокамадан сўнг қабул қилинган.