Германия Федерал Республикаси канцлери ва Франция президенти 6 ноябрь куни эрталаб телефон орқали суҳбатлашди, деб маълум қилди Германия ҳукуматининг расмий вакили Штеффен Хебештрайт.
Шолц ва Макрон "бу масала юзасидан ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш тўғрисида келишиб олдилар," дея таъкидлади Хебештрайт.
Макрон, шунингдек, Шолц билан фикр алмашганини айтиб, Х ижтимоий тармоғида шундай ёзди: "Биз учун янги бўлган бу вазиятда янада ягона, кучли ва мустақил Европа учун ишлаймиз. АҚШ билан ҳамкорликда ва манфаатларимиз ҳамда қадриятларимизни ҳимоя қилган ҳолда."