Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Шольц Германиянинг бўлажак ҳукумат раҳбарига қўнғироқ қилди

Шольц Германиянинг бўлажак ҳукумат раҳбарига қўнғироқ қилди

Германиянинг амалдаги канцлери Вашингтондаги “дипломатик инқироз”ни муҳокама қилиш учун мамлакатнинг бўлажак ҳукумат раҳбарига қўнғироқ қилди.

"Олаф Шольц 28 феврал куни кечқурун ўзининг эҳтимолий вориси Фридрих Мерц билан телефон орқали мулоқот қилди", дея хабар беради Süddeutsche Zeitung.

Илгари Германиянинг амалдаги ҳукумати Бундестаг учун сайловларда халаба қозонган ХДИ/ХСИ блоки раҳбарини ҳозирги сиёсий масалаларга жалб қилиш зарур эмас, деб ҳисоблаган эди. Аммо юз берган сўнгги воқеалар келгуси сиёсатни мувофиқлаштириш ва Мерцнинг янада фаол иштирокини таъминлашни талаб қилмоқда. Бироқ бу иштирок қандай шаклда бўлиши ҳозирча ноаниқ.

Кеча Оқ уйда Трамп ва Зеленский ўртасида тортишув юз берганидан кейин Олаф Шольц ҳам, Фридрих Мерц ҳам Украинани қўллаб-қувватлашларини эълон қилишди.

"Қадрли Владимир Зеленский, биз яхши кунларда ҳам, оғир дамларда ҳам Украина билан биргамиз. Биз бу даҳшатли урушда ҳеч қачон тажовузкор ва қурбонни адаштириб юбормаслигимиз керак", — деб ёзган эди Мерц Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Киритилди: 17:55 01.03.2025. Ўқилди: 1552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!