Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Шоҳжаҳон Эргашев проф боксдаги навбатдаги жангини ўтказди

Шоҳжаҳон Эргашев проф боксдаги навбатдаги жангини ўтказди

Кеча, 15 февраль куни Фарғона шаҳридаги "Само" спорт мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.

Кечанинг марказий жангида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси, IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев угандалик Жунжу Пауэрга қарши рингга кўтарилди. Яримўрта вазн тоифасида 12 раунд этиб белгиланган жанг 1-раунддаёқ Шоҳжаҳон Эргашевнинг нокаутли ғалабаси билан якунланди. Раунд мобайнида боксчимиз рақибини бир неча бор нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди.

Шу тариқа, Шоҳжаҳоннинг проф боксдаги рекорди 25-2 кўринишига келди. У 27 та жангнинг 25 тасида ғалабага эришган (22 та жангда ғалаба муддатидан олдин қўлга киритилган). 2 та жангда мағлуб бўлган (1 та жангда муддатидан олдин таслим бўлган).

Киритилди: 22:29 16.02.2025. Ўқилди: 1256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!