Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Шинжонлик ректор Самарқанд давлат тиббиёт университети фахрий профессори бўлди

A A A
Шинжонлик ректор Самарқанд давлат тиббиёт университети фахрий профессори бўлди

Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз бошчилигидаги делегациянинг Самарқандга ташрифи давомида мазкур район соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Шинжон тиббиёт университети раҳбарлари Самарқанд давлат тиббиёт университетида бўлди.

Самарқандлик тиббиётчилар билан учрашувда юртимиздаги мазкур нуфузли университет билан йўлга қўйилган ҳамкорликни янада ривожлантириш, биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви масалалари муҳокама этилди. Меҳмонларга университет таълим жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашувда Шинжон тиббиёт университети ректори Ҳажи Акбер Аисага Самарқанд давлат тиббиёт университетининг фахрий профессори унвони берилди.

Профессор Ҳажи Акбер Аиса ушбу эътироф учун миннатдорлик билдириб, Шинжон ва Самарқанд тиббиёт университетлари ўртасидаги ҳамкорлик икки томон учун ҳам ҳар томонлама манфаатли бўлишини таъкидлади.

Киритилди: 16:29 30.03.2024. Ўқилди: 1281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!