Шимолий Корея янги гипертовушли баллистик ракета синови муваффақиятли ўтказилганини эълон қилди.
КХДР Марказий ахборот агентлиги берган хабарга кўра, мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ракета синовини видеоалоқа орқали кузатган.
"Гипертовушли ракета тизими Тинч океани минтақасида давлатимиз хавфсизлигига таҳдид солишга уринган исталган рақибни ишончли тийиб тура олади", дейилади хабарда.
Пхенян тарқатган маълумотда айтилишича, товушдан 12 карра тез ракета 1 500 километргача учиб борган.
Аввалроқ Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Корея пойтахти зонасидан ракетага старт берилгани ва у 1 100 километр масофага учиб, Япон денгизига қулагани ҳақида хабар беришган эди.