Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Шимолий Корея ўзининг ядровий кучларини кучайтиришга қарор қилди

Шимолий Корея ўзининг ядровий кучларини кучайтиришга қарор қилди

Шимолий Корея расмийлари ядровий кучларини ҳам сифат жиҳатидан, ҳам миқдорий жиҳатдан мустаҳкамлашга қарор қилишди.

Бу ҳақда Корея Марказий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қарор Корея Меҳнат партияси 9-Марказий ҳарбий комиссиясининг етакчи Ким Чен Ин раислигида бўлиб ўтган биринчи кенгайтирилган йиғилишида қабул қилинди.

Йиғилиш давомида жанговар тизимларнинг техник инфратузилмасини модернизация қилиш ва мамлакатнинг ядровий салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Бундан ташқари, Ким Чен Ин Марказий ҳарбий комиссия томонидан муҳокама қилинган асосий ҳарбий масалалар бўйича еттита буйруқни имзолади.

Аввалроқ Шимолий Корея раҳбари мамлакат денгиз флотини ядровий қурол билан жиҳозлаш ниятини эълон қилган ва денгиз флоти стратегик активларга эга бўлган қуролли кучларнинг тўлақонли тармоғига айланиши кераклигини таъкидлаган эди.

Киритилди: 11:01 10.07.2026. Ўқилди: 831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!