Агентликнинг хабар беришича, КХДР 19 апрел куни ўзининг шарқий қирғоқларидан денгиз томон бир нечта баллистик ракета учирди. Бу Пхеняннинг 2026 йилда еттинчи, апрел ойида эса тўртинчи баллистик ракета учириш ҳолати ҳисобланади.
"Ракеталар Шимолий Кореянинг шарқий қирғоғидаги Синпо шаҳри яқинидан маҳаллий вақт билан соат 06:10 атрофида учирилган", дейилади Жанубий Корея ҳарбийлари баёнотида.
Ҳолат юзасидан Жанубий Корея президенти идораси хавфсизлик бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказди. Бундай ракета синовлари БМТ Хавфсизлик кенгашининг КХДР ракета дастурига қарши резолюцияларини бузади. Пхенян эса ушбу тақиқларни рад этиб, синовларни ўзининг “суверен мудофаа ҳуқуқи” деб атамоқда.
"АҚШ Эронга эътибор қаратаётган бир пайтда, Шимол Корея буни ўзининг ядровий ва ракета салоҳиятини ошириш учун муҳим фурсат деб билади", — дея фикр билдирди Кюнгнам университети профессори Лим Эул-чул.