Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шифокорларни ўғирлаш ва болаларни ўлдириш: Исроил касалхона билан қандай урушмоқда?

 Шифокорларни ўғирлаш ва болаларни ўлдириш: Исроил касалхона билан қандай урушмоқда?

Исроил аскарлари бир кун аввал Исроил аскарлари бостириб кирган Ғазо шимолидаги сўнгги фаолият кўрсатаётган Камол Адван касалхонасидан барча эркак тиббиёт ходимларини, шунингдек, бир қанча ярадор ва беморларни ўғирлаб кетишди. Аёллар ва болалар касалхонага қамалган ёки Индонезия касалхонасига юришга мажбур бўлган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Исроил танклари шифохонанинг кислород станциясига бориб урилганидан сўнг яраланган икки бола ҳалок бўлди, деди: «Касалхона генераторлари ишламай қолгани ва кислород станцияси нишонга айланган икки бола реанимация бўлимида вафот этди».

Исроил ҳужуми пайтида шифохонада 70 нафар тиббиёт ходими, 195 нафар ярадор ва 600 га яқин қочқин бўлган.

🇺🇳 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адҳаном Гебреесуснинг айтишича, шифохонанинг 44 эркак ходими ўғирлаб кетилган, фақатгина аёллар, шифохона директори ва бир эркак шифокор «тиббий ёрдамга муҳтож» 200 га яқин беморни парвариш қилишлари керак.

💬 «Қамал пайтида шифохона бинолари ва тиббий жиҳозлар шикастланган ёки вайрон бўлганлиги ҳақидаги хабарлар афсусланарли», деб ёзади Тедрос.

Бир кун аввал интернетда Исроил армияси ўғирлаб кетилган юзлаб фаластинликларни кўзлари боғланган ҳолда шифохонадан олиб кетаётгани акс этган видеолар тарқалди.

❕ Қамалдаги эксклавнинг шимолида тез тиббий ёрдам хизмати бутунлай тўхтаган. Касалхонага ҳужум пайтида охирги учта ишлайдиган машина Исроил армияси томонидан вайрон қилинган.

Киритилди: 12:34 27.10.2024. Ўқилди: 431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!