Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Шифокорлар 3 ойлик жажжи беморнинг ҳаётини сақлаб қолди

Шифокорлар 3 ойлик жажжи беморнинг ҳаётини сақлаб қолди

Шу йил 2 январь куни соат тахминан 12.55ларда кома ҳолатига тушиб қолган бир ёшу уч ойлик косонсойлик Ж.М. ота-онаси томонидан Наманган шаҳридаги “Medium mega med servis” МЧЖга қарашли хусусий клиникага келтирилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, ўша куни ота-она болаларини истироҳат боғига олиб келган. Кутилмаганда кичик фарзандида юқори иситма туфайли талваса хуружи кузатилган. Агар зудлик билан чора кўрилмаса, бола нобуд бўлиши мумкин эди.

Клиника раҳбари, олий тоифали шифокор Муяссар Нишонова бошчилигида тезкорлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Натижада боланинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасидан келган шифокор Адҳам Саттаров томонидан Ж.М. тиббий кўрикдан ўтказилди. Айни чоғда жажжи бемор ўзини яхши ҳис этмоқда ва шифокорлар назорати остида тегишли муолажалар давом эттириляпти.

Киритилди: 10:50 05.01.2025. Ўқилди: 864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!