Коронавирус эпидемияси авж олган бугунги кунда карантинга риоя қилиш ҳар бир жойда ўта муҳим ҳисобланади. Россия Давлат Думаси Таълим ва фан бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, собиқ бош санитария шифокори Геннадий Онишченко айни шу мавзуда парламент газетасига интервью берди. У интервьюсида квартирадан, албатта, ниқоб тақиб ва қўлқоп кийиб чиқиш кераклигини таъкидлади.
"Менинг тахминимча, кўп қаватли уйларга чиқиш ва кириш жойида эпидемияга қарши етарлича чора кўрилмайди", — деди Онишченко.
У кириш жойларида коронавирусдан ҳимояловчи чоралар деярли йўқлигини таъкидлади, шунинг учун вирус у ерда узоқ вақт сақланиб туриши мумкин.
"Лифт тугмачалари, домофон ёки агар сиз лифтдан фойдаланмасангиз, зинада қўшниларга дуч келасиз. Бу эса хавф туғдиради", деб тушунтирди собиқ санитария врачи.
31 май куни эрталаб дунёда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 6,06 миллиондан ошди. Бир кунда юқтирганлар сони 132,9 мингтани ташкил этди. Пандемия 188 мамлакатни қамраб олди.