Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ШҲТнинг Самарқанд саммитида тарихий қарорлар қабул қилинади

ШҲТнинг Самарқанд саммитида тарихий қарорлар қабул қилинади

Бунга Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носировнинг ишончи комил.

“Жорий йилнинг сентябр ойида ташкилот сафини кенгайтиришга қаратилган чинакам тарихий қарорлар қабул қилинади”, — Sputnik Ўзбекистон мухбири эксперт сўзларини келтиради.

Носировнинг сўзларига кўра, БМТ, МДҲ, КХШТ, ЕОИИ ва бошқа бир қатор тузилмалар билан ўрнатилган яқин алоқалар ШҲТ ўзининг умумлаштирилган кун тартибини илгари суриш учун салмоқли салоҳият яратади.

Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ШҲТ 10 тага яқин давлатдан ташкилотда иштирок этиш учун аризалар кўриб чиқилаётганини маълум қилганди. Улар бўйича қарор сентябр ойида Самарқандда қабул қилинади.

Киритилди: 16:52 17.06.2022. Ўқилди: 2373 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!