Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

ШҲТ 18 аъзога қадар кенгайиши мумкин

ШҲТ 18 аъзога қадар кенгайиши мумкин


Шанхай ҳамкорлик ташкилотига бир қатор бошқа давлатлар, жумладан БАА, Сурия, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам киришни истамоқда.

"10 га яқин давлатдан ШҲТдаги мақомини ошириш бўйича аризаларни кўриб чиқиш сўралган. Улар орасида араб дунёси вакиллари бор: Сурия, Миср, Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари. Жануби-Шарқий Осиёдан Мянма, Камбоджани хоҳлайдилар. Қўшни давлатлардан – Арманистон ва Озарбайжондан. Биз ШҲТга қизиқишнинг мисли кўрилмаган кўламини кўряпмиз”, деб тушунтирди “Известия”нинг юқори мартабали хабардор манбаси.

Бундан ташқари, Амирликлар бюрократик тартибни четлаб ўтиб, дарҳол уюшма аъзоси мақомини беришни сўради.

Ҳозир ШҲТга саккизта давлат – Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон киради.

Киритилди: 14:18 04.08.2022. Ўқилди: 1752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!