Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шерматов: IMEI᾽ни рўйхатдан ўтказишни осонлаштириш йўлларини топишимиз керак

Шерматов: IMEI᾽ни рўйхатдан ўтказишни осонлаштириш йўлларини топишимиз керак

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов фуқаролар учун IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишни осонлаштириш йўлларини топишга чақирди.
Яқинда ушбу лавозимга тайинланган Шерматов бу таклифни Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш марказига ташрифи давомида маълум қилди.
“IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини истеъмолчилар учун янада осонлаштириш йўлларини топишимиз ва унга кўра, фуқаролар хизматлардан осон ва қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Бунинг учун барча чораларни кўриш зарур”, ­- деди Шерзод Шерматов.

Вазир марказ фаолияти билан танишиб, ишга тушурилиши режалаштирилган лойиҳаларни кўриб чиқди. Яқин келажакда амалга оширилаётган лойиҳалар қаторида мобил телефон рақамларини кўчириш тизими лойиҳаси ҳам бор.

Киритилди: 12:57 25.11.2021. Ўқилди: 1817 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!