Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Шуша турнирида 2-ўринни эгаллади

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Шуша турнирида 2-ўринни эгаллади

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида шахмат бўйича Вугар Гашимов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир якунланди.

Ўнинчи марта ташкил этилган мазкур нуфузли турнирда 8 нафар гроссмейстер қатори ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам ғолиблик учун кураш олиб борди.

Блиц ва рапид йўналишларида ўтказилган баҳслар сарҳисобига кўра, ФИДЕ байроғи остида мусобақада иштирок этган россиялик Ян Непомняшший 19 очко жамғарган ҳолда Вугар Гашимов хотирасига бағишланган халқаро турнир ғолибига айланди.

Ҳар икки йўналишда муносиб иштирок этган маҳоратли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов 18 очко билан 2-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов мазкур нуфузли мусобақанинг 2022 йилги ғолиби саналади.

Киритилди: Бугун 09:56. Ўқилди: 266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!