Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёевни ҳақоратлаб, туҳмат қилиб келган жиззахлик фуқарога жиноий иш қўзғатилди

A A A
Шавкат Мирзиёевни ҳақоратлаб, туҳмат қилиб келган жиззахлик фуқарога жиноий иш қўзғатилди

1969 йилда Бахмал туманида туғилган фуқаро В.К интернетнинг “YouTube” ва  “Facebook” тармоқларида “V.K” (номи қисқартирилган) профиллар очиб, ушбу профиллари орқали турли мавзуларда интернет тармоқлари орқали тўғридан-тўғри чиқишлар қилиб, ўз чиқишларида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка нотўғри талқин қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентини интернет тармоқлари орқали ҳақоратлаб, давлат раҳбарини обрўсига путр етказиш ва камситувчи маълумотларни тарқатиб, туҳмат қилиб келаётганлиги ҳолати аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 158-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:48 19.04.2021. Ўқилди: 13516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!