Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев юксак унвон, орден ва медалларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди

Шавкат Мирзиёев юксак унвон, орден ва медалларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди

Давлатимиз раҳбари юксак унвон, орден ва медалларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди

"Албатта, бундай улкан натижалар ортида деҳқон ва фермерларимиз, кластерлар, умуман, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳар бир инсоннинг меҳнати, жасорати, фидойилиги турибди, десак тўғри бўлади. Уларнинг заҳмати, мард ва олижаноб фазилатлари ҳар қанча эътироф ва эътиборга муносиб.

Шунинг учун ҳам бугун Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни арафасида сизлар билан кўришиб, суҳбатлашиб, давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлашга қарор қилдим”, – деди Президентимиз.

Мукофотланганлар орасида пахтадан 80-90 центнер, ғалладан 115 центнергача ҳосил олган, даласига сув тежовчи технологиялар ва насосларига қуёш панелини кенг жорий қилган фермер ва кластерлар, мева-сабзавот, чорва, парранда, балиқ, асаларичиликда интенсив усулларни қўллаб, озиқ-овқат хавфсизлиги ва экспортга катта ҳисса қўшаётган деҳқон, чорвадор ва экспортчилар бор.

Сув танқис шароитда каналларни бетонлаш, сувнинг ҳисобини жойига қўйиб, адолатли тақсимлаётган ирригация-мелиорация ходимлари ва механизаторлар, қишлоқ ва сув хўжалигига илм-фаннинг янги ютуқларини олиб кираётган, уруғчилик, наслчилик ва агротехнология бўйича инновациялар яратаётган олимлар ҳам юксак мукофотларга сазовор бўлди.

Пахта, ғалла ва боғдорчиликда кескин ўзгариш қила олган Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилояти ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари, Қува, Балиқчи, Дўстлик, Қуйи Чирчиқ ва Нукус тумани ҳокимлари ҳам бор.

Давлатимиз раҳбари юксак унвон, орден ва медалларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Киритилди: Бугун 13:00. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!