Президент Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни “Тошкент – Хўжакент” йўналишида янги электропоездни кўздан кечирди.
Сафар чоғида давлат раҳбари темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, йўловчилар учун шароитларни яхшилаш, темир йўлларни электрлаштириш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботларини тинглади.