Президент 21 октябрь санаси муносабати билан йўллаган табригида ўзбек тилининг рақамли макондаги ўрнини мустаҳкамлаш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан эканини таъкидлаган.
Давлат раҳбари ўзбек тилидаги замонавий илмий манбалар ва электрон луғатларни кўпайтириш, нутқни матнга ўгирувчи сифатли СИ дастурларини яратиш ҳамда давлат идоралари ҳужжатларини аҳолига тушунарли ва равон тилда ёзиш зарурлигини алоҳида қайд этган.