Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Белградда ташкил этилган расмий қабул маросимида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Белградда ташкил этилган расмий қабул маросимида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Белградда ташкил этилган расмий қабул маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Белград шаҳрида давлатимиз раҳбарининг Сербияга ташрифи муносабати билан ташкил этилган расмий қабул маросимида иштирок этди.

Олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич, Биринчи хоними Тамара Вучич, Халқ мажлиси Раиси Ана Брнабич, Бош вазир Журо Мацут ва бошқа расмий шахслар қутладилар.

Тадбирда Ўзбекистон Президентининг Сербияга илк расмий ташрифининг тарихий аҳамияти, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очаётгани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон ва Сербия халқлари ўртасидаги алоқалар анъанавий дўстона руҳда ривожланаётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон делегациясининг ташрифи шарафига “Кула Белград” осмонўпар биноси Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи рангларида ёритилди.

Киритилди: 07:20 08.09.2026. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!